Ўзбекистон ярим финалдан қуруқ қолди
Ўзбекистон Осиё кубоги чорак финалида мезбон Қатарга қарши майдонга тушди.
Спорт
3 февраль, 23:32
Осиё кубоги чорак финали учрашувида Ўзбекистон мезбон Қатар термаси билан ўйнади.
Учрашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва ғолиб аниқланмади. Қатарликлар дастлаб 27 дақиқада ҳисобни очишди. Иккинчи бўлимнинг 58 дақиқасида Одилжон Ҳамробеков ҳисобни тенглаштирди.
Қўшимча икки таймда ҳам ғолиб аниқланмади. Натижада пеналтилар серияси ўтказилди.
Пеналтилар сериясида Қатар 3:2 ҳисобида жамоаси ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Энди Қатар ярим финалда Эрон билан тўқнаш келади.