Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореядаги авиаҳалокат юзасидан ҳамдардлик билдирди
Муан шаҳрида рўй берган фалокатда ҳозиргача 176 киши қурбон бўлгани маълум.
Сиёсат
29 декабрь 2024 йил
Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея раҳбариятига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кореянинг Муан шаҳрида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Чой Санг Мокга таъзия мактуби йўллади.
Давлат раҳбари Корея халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, авиаҳалокатда вафот этганлар сони 176 нафарга етган, фақат икки киши тирик қолган.