Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабга қабул қилиш расман тақиқланди
Мамлакат президенти Владимир Путин бу ҳақда тегишли қонунни имзолади.
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болаларни мактабга қабул қилиш расман тақиқланди.
Мамлакат президенти Владимир Путин рус тилини билмайдиган муҳожирларнинг фарзандларини мактабларда ўқишини тақиқлайдиган қонунни имзолади.
Тегишли ҳужжат расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди. Бу ота-онаси мамлакатда ноқонуний бўлган болаларга ҳам таъсир қилади.
Қонун 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.
Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин биринчи марта июл ойида мигрантлар болалари учун тил имтиҳонини жорий этиш ва сўнг мактабга қабул қилиш шартини қўйишни таклиф этганди.
Кузнинг охирида Давлат Думасига ушбу қонун лойиҳаси юборилди. Депутатлар уни 10 декабрь куни биринчи ўқишда қабул қилдилар. 11 декабр куни иккинчи ва учинчи ўқишда қонун расман тасдиқланди.