platina.uz

Давлат сирлари бўйича қонун қабул қилинди

Ушбу масалада ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади. 

Жамият
28 декабрь 2024 йил
Давлат сирлари бўйича қонун қабул қилинди

"Давлат сирлари тўғрисида" ги Қонун (ЎРҚ-1016-сон, 27.12.2024 й.) қабул қилинди.

Қонун Ўзбекистон манфаатларини кўзлаб маълумотларни давлат сирлари жумласига киритишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилайди.

Шунингдек, давлат сирларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш, давлат сирлари билан боғлик бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.

Давлат сирлари соҳасидаги ягона давлат сиёсати Президент томонидан белгиланади.

Давлат хавфсизлик хизмати давлат сирлари соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш ва уларни махфийлаштириш Ўзбекистонда махфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхатига асосан амалга оширилади.

Давлат сирларидан фойдаланувчи ташкилотлар раҳбарлари маълумотларни давлат сирлари жумласига киритиш тўғрисидаги ўз қарорлари учун шахсан жавобгар бўлади.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотлар махфийлигининг куйидаги учта даражаси ва ушбу даражаларга мувофиқ бўлган мазкур маълумотларни ташувчилар учун махфийлик грифлари белгиланади:

-махфийликнинг биринчи даражаси – “Алоҳида аҳамиятли”;

-махфийликнинг иккинчи даражаси – “Мутлақо махфий”;

-махфийликнинг учинчи даражаси – “Махфий”.

Давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни махфийлаштириш муддати давлат аҳамиятига эга бўлган сир учун - 30 йилдан ва хизмат сири учун - 10 йилдан ошмаслиги керак.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+