Озарбайжон ва Қозоғистон авиакомпаниялари Россияга парвозларни чекламоқда
Azerbaijan Airlanes чекловлари Минерал сувлар, Сочи, Волгоград, Уфа, Самара, Грозний ва Махачқалъа рейсларга тааллуқлидир.
Самолёти Грознийга қўна олмаган ва Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган Озарбайжон ҳаво йўллари 28 декабрдан бошлаб Россиянинг етти шаҳрига парвозларни тўхтатганини маълум қилди.
Чекловлар Минерал сувлар, Сочи, Волгоград, Уфа, Самара, Грозний ва Махачқалъа рейсларга тааллуқлидир, деб ёзади РБК.
Озарбайжон авиакомпаниясининг аниқлик киритишича, у Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Астрахан, Екатеринбург ва Новосибирскга парвозларни давом эттиради.
Шунингдек, Qazaq Air компанияси Екатеринбургга парвозларни тўхтатди.
Шу билан бирга, авиаташувчининг Омск ва Новосибирскка парвозлари сақланиб қолмоқда, чунки улар белгиланган хавфсизлик мезонларига жавоб беради, дея тушунтирди авиакомпания.
"Компания 2024 йил 28 декабрдан 2025 йил 27 январгача Остона – Екатеринбург йўналиши бўйича парвозларни вақтинча тўхтатишга мажбур. Йўловчилар ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Россия Федерациясига парвозлар хатарларини баҳолаш натижаларига кўра парвозлар тўхтатилди”, — дея хабар беради Qazaq Air.
Бекор қилинган рейсларда йўловчиларга тўловни тўлиқ қайтариб олиш ёки бепул қайта брон қилиш таклиф этилади.
Аввалроқ Исроил авиакомпанияси Москвага парвозларни тўхтатганди.