Қашқадарё йўлларига 15 та янги радар қўйилади
Деҳқонобод ва Китоб туманлари ҳудудидан ўтган M-39 йўлида бешта қурилма ўрнатилади.
Қашқадарё вилояти йўлларида 15 янги радар ўрнатилади.
Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимовнинг йўл ҳаракатини рақамлаштириш, йўлларга қоидабузарликни қайд этувчи фото ва видеоқурилмаларни ўрнатиш бўйича фармойиши эълон қилинди.
Унга кўра вилоят йўлларида 15 та радар қурилмалари ўрнатилади. Йўлларда ушбу комплексларни ўрнатиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилган ва 11 киши киритилган.
Фармойишнинг 2-иловасида радарлар ўрнатиладиган ҳудудлар маълуи қилинган.
Жумладан, Деҳқонобод туманида, M-39 йўлида учта қурилма, Китоб туманида иккита қурилма ўрнатилади.
Косон туманида А-380 йўлида 2та, Кўкдала туманида А-378 йўлида 2та радар ўрнатилади. Шунингдек, Қамаши, Ғузор ва Яккабоғ туманларида ҳам радарлар ўрнатилади.
Шунингдек, фармойиш билан рақамлаштириш тасдиқланган чорраҳалар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатдан 68 чорраҳа ўрин олган бўлиб, улар 2 босқичда рақамлаштирилади.