platina.uz

Исроил ҳужуми оқибатида бирданига беш журналист ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар Quds News Network телеканали ходимларидир. 

Жаҳон
26 декабрь 2024 йил
Исроил ҳужуми оқибатида бирданига беш журналист ҳалок бўлди

Ғазо секторида Исроил ҳарбийларининг ҳужуми оқибатида камида беш нафар фаластинлик журналист ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Ал-Жазира" телеканали хабар берди.

Телерадиокомпаниянинг веб-сайтида эълон қилинган хабарда, Исроил армияси Quds News Network телеканали учун сунъий йўлдош орқали кўрсатувлар олиб борган машинага ҳужум қилгани кўрсатилган.

Журналистлар Нусейрат қочқинлар лагеридаги Ал-Авда шифохонаси дарвозаси олдида турган.

Телеканал ўзининг камида беш нафар ходими – Фади Ҳассоуна, Иброҳим ал-Шайх Али, Муҳаммад ал-Лада, Файсал Абу ал-Кумсан ва Айман ал-Жадий ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Аввалроқ Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) бош директори Жоди Гинсберг 2024 йилда дунёда камида 95 нафар журналист ва ОАВ ходимлари ҳалок бўлганини маълум қилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+