platina.uz
Жаҳон

Билл Клинтон шифохонага ётқизилди

Айни пайтда 78 ёшни қаршилаган сиёсатчи 1993-2001 йилларда АҚШни бошқарган. 

Билл Клинтон шифохонага ётқизилди

АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон юқори иситма билан Вашингтондаги шифохонага ётқизилди, деб хабар бермоқда NBC News.

78 ёшли Клинтон тест ва кузатув учун MedStar Жоржтаун университети шифохонасига юборилди, деди собиқ президент маъмурияти раҳбари ўринбосари Анхел Уреня.

"Унинг кайфияти яхши ва кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдор", - дея қўшимча қилди у.

Клинтонга яқин NBC манбасининг айтишича, шифохонага ётқизиш фавқулодда ҳолат эмас.

“Собиқ президент билан ҳаммаси яхши бўлади. Унинг иситмаси кўтарилганда, текширувдан ўтишни хоҳлади. У онгли ва кучга тўла", дейилади хабарда.

Билл Клинтон 1946 йилда туғилган, у 1993-2001 йилларда АҚШни бошқарган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid