АҚШ ИШИД етакчиси Абу Юсуф ўлдирилганини эълон қилди
Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги (CENTCOM)га кўра, жангари Сурия шарқидаги амалиётда йўқ қилинган.
ИШИД гуруҳи етакчиси 19 декабр куни АҚШ авиазарбаси натижасида йўқ қилингани айтилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида маълум қилди.
"19 декабр куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Суриянинг Дейр-аз-Зор вилоятида ИШИД етакчиси Абу Юсуфга, шунингдек, Маҳмуд номи билан машҳур етакчи бўлган жойга ҳаводан зарба берди", — дейилади нашр.
Террорчиларга берилган зарба натижасида ИШИДнинг яна бир аъзоси йўқ қилинди, дея таъкидлади Америка қўмондонлиги.
Бундан ташқари, CENTCOM Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари учун хавф туғдирадиган террорчилик таҳдидига қарши курашиш бўйича кейинги чораларни ҳам очиқлаган.