platina.uz

Қашқадарёда раҳбар иситиш тизимига ажратилган қарийб 1 млрд сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди

Ижтимоий муассасага ажратилган пул билан биргаликда 79 тонна кўмир ҳам талон-торож қилингани айтилмоқда. 

Жамият
Кеча, 11:32
Қашқадарёда раҳбар иситиш тизимига ажратилган қарийб 1 млрд сўмни ўзлаштириб юборгани аниқланди
Фото: Platina.uz

Қашқадарёда Кўкдала туманида иситиш тизимини таъмирлашда 934,4 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “S-TH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктирган.

Улар тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 934,4 млн сўм бюджет маблағларини ҳамда ушбу ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган 79 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+