platina.uz

Қонунга зид бўлган 7 млрд сўмлик давлат харидлари бекор қилинди

Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 782 млн сўмлик тиббий ускуналар харид қилишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган. 

Давлат харидлари
3 кун аввал, 12:00
Қонунга зид бўлган 7 млрд сўмлик давлат харидлари бекор қилинди

7 млрд сўмлик 21 та давлат хариди қонунчиликка зид экани аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг ноябр-декабр ойларида давлат буюртмачилари томонидан 7 млрд сўмлик 21 та давлат харидида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, қуйидаги давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган:

-"Uzsungwoo" МЧЖ буюртмачилигида 1,5 млрд сўмлик ташиш хизматлари кўрсатиш ва 895 млн сўмлик ёғоч етказиб бериш;

-Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 782 млн сўмлик тиббий ускуналар харид қилиш;

-Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти қошидаги академик лицей буюртмачилигида 427 млн сўмлик иссиқ озиқ-овқат етказиб бериш хизмати кўрсатиш;

-"Ургут туман сув етказиб бериш хизмати" ДМ буюртмачилигида 339 млн сўмлик таъмирлаш хизматлари кўрсатиш;

-Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти буюртмачилигида 284 млн сўмлик молекуляр генетик тадқиқотларини таҳлили ёрдамида Бушуев зотининг генетик паспортини тузиш;

-Зарбдор туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида 173 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш;

-Учқўрғон тумани спорт мактаби буюртмачилигида 143 млн сўмлик спорт инвертарларини сотиб олиш;

- Ўзбекистон маҳаллалар уюшмасининг Андижон шаҳар бўлими буюртмачилигида 62 млн сўмлик қурилиш моллари сотиб олиш;

-Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 60 млн сўмлик иссиқ озиқ-овқат етказиб бериш хизмати кўрсатиш;

-Балиқчи тумани айрим фанлар чуқур ўрганиладиган 6-сон давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати буюртмачилигида 39 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида.

Шунингдек:

-Денов тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида 496 млн сўмлик қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш;

- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали буюртмачилигида 420 млн сўмлик техник жиҳозлар харид қилиш;

- Жарқўрғон тумани ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 200 млн сўмлик қурилиш моллари харид қилиш;

-Косонсой туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими буюртмачилигида 146 млн сўмлик тикув машиналари харид қилиш;

-Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё филиали буюртмачилигида 120 млн сўмлик иссиқ овқат етказиб бериш хизматини кўрсатиш;

- Жиззах вилояти шошилинч тез тиббий ердам илмий маркази буюртмачилигида 99 млн сўмлик техник жиҳозлар харид қилиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этганлиги маълум бўлди.

-Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси буюртмачилигида 800 млн сўмлик бетон қоришма сотиб олиш;

-Ш.Рашидов туман давлат архиви буюртмачилигида 67 млн сўмлик қурилиш маҳсулотлари харид қилиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида эса баҳолаш жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Агентликнинг тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф тарзда ўтказилишининг олди олинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+