Тошкентда қалбаки 200 минг сўмлик тайёрлаганлар ушланди
Улар 200 минг сўмлик купюрадаги жами 300 дона 60 млн сўм қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотаёган вақтида қўлга тушган.

Тошкент шаҳрида 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Чилонзор тумани бўлими ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Э.А. фуқаро Ж.Х.га 200 минг сўмлик купюрадаги жами 300 дона 60 млн сўм қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Фуқаронинг “Monza” русумли автомашинасидан 4 дона қалбаки купюра ҳамда 200 минг сўмлик миллий валюта сурати туширилган 89 дона А4 форматдаги қоғозлар, чизғич, қайчи ва канцелярия пичоғи ҳамда фуқаролар Д.Т. ва Ж.З.дан компьютер ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.