platina.uz
Жаҳон

Жанубий Корея президентига импичмент эълон қилинди

Энди 180 кун ичида парламент қарори мамлакат Конституциявий суди томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши лозим бўлади. 

Жанубий Корея президентига импичмент эълон қилинди

Жанубий Корея парламенти президент Юн Сок Ёлга қарши импичмент эълон қилди.

Юн Сок Ёлнинг импичменти учун 204 нафар депутат овоз берди. Импичмент учун камида 200 депутат қўллови керак эди.

Энди 180 кун ичида парламент қарори мамлакат Конституциявий суди томонидан кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши керак, деб ёзади Yonhap.

Шу билан бирга, президент бу муддат учун аллақачон ўз вазифасидан четлатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этиб, парламентни тарқатишга уринган эди.

Бу мамлакатда сиёсий инқирозни келтириб чиқарди. Юн Сок Ёл уушбу қарори учун халқдан узр сўради. Мамлакат собиқ мудофаа вазири эса қамоқда ўзини ўлдиришга уринди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid