АҚШ гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди
Синов айнан қачон ўтказилгани сир тутилмоқда, жараён илғор қуролларни ривожлантиришдаги "муҳим босқич" деб аталган.
АҚШ ҳарбийлари Флоридадаги АҚШ космик кучлари базасида гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Пентагон сайтидаги баёнотда маълум қилинган.
Синов айнан қачон амалга оширилгани аниқланмаган. АҚШ Ҳарбий-денгиз кучлари котиби Карлос дел Торо буни мамлакатнинг илғор қуролларини ривожлантиришдаги "муҳим босқич" деб атади.
Пентагоннинг таъкидлашича, бу жорий йилдаги иккинчи муваффақиятли синовдир.
Таъкидланишича, ядровий бўлмаган гипертовушли ракетанинг комплекс парвоз синовлари қуруқликдаги қўшинлар ва денгиз флоти ҳарбий хизматчилари иштирокида ўтказилган.
Аввалроқ, Стратегия ва технологияларни таҳлил қилиш маркази Қўшма Штатлар узоқ масофали гипертовушли қурол ўрта масофага учувчи гипертовушли ракета тизимини муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилганди. Dark Eagle деб номланган ракетанинг учирилиши АҚШнинг Канаверал бурнидан амалга оширилди.
Президент Жо Байденнинг амалдаги маъмурияти 2024 йилнинг кузида Украина Қуролли кучларига узоқ масофали ATACAMS ракеталари билан Россияга зарбалар беришга рухсат берди. АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп бунга қарши эканини айтди. Унинг фикрича, бу можаронинг янада кучайишига олиб келади.
Ўз навбатида Россия ҳам Украина ҳудудига "Орешник" ракетаси билан зарба берди.