platina.uz

NYT: Байден Россия ичкарисига узоқ масофага учувчи ракеталар билан зарба йўллашга рухсат берди

Франция ва Буюк Британия ҳам Украинага шундай имкониятни тақдим этди, дея ёзади Европа нашрлари. 

Жаҳон
18 ноябрь, 7:41
NYT: Байден Россия ичкарисига узоқ масофага учувчи ракеталар билан зарба йўллашга рухсат берди

АҚШ президенти Жо Байден биринчи марта Украина учун Россияга зарба беришда АҚШ томонидан етказиб берилган узоқ масофага учувчи ракеталардан фойдаланишга рухсат берди, дея ёзади The New York Times.

Нашрнинг ёзишича, гап ATACAMS тизимидаги Америка баллистик ракеталари ҳақида кетмоқда, уларнинг учиш масофаси 300 километрга этади.

NYT суҳбатдошларига кўра, бу қуроллар катта эҳтимол билан дастлаб Украина кучлари томонидан Россия ва Шимолий Корея қўшинларига қарши Украина қуролли кучларининг Курск вилоятидаги позицияларини ҳимоя қилиш учун қўлланилади.

Россия ҳарбийлари август ойида украиналиклар томонидан босиб олинган барча Россия ҳудудини қайтариб олиш мақсадида Курск вилоятидаги мустаҳкамланган Украина позицияларига қарши 50 мингга яқин аскар, жумладан, Шимолий Корея қўшинлари иштирокида йирик ҳужумга ўтмоқчи.

Украиналиклар ATACAMS ракеталаридан Россия ва Шимолий Корея қўшинлари концентрациясига, асосий ҳарбий техника қисмларига, логистика марказларига, ўқ-дорилар омборларига ва Россия ичидаги таъминот линияларига зарба бериш учун фойдаланиши мумкин.

Бу Киевга Россия-Шимолий Корея ҳужуми самарадорлигини камайтиришга ёрдам беради, деб ёзади нашр.

Байденнинг президентлик муддати тугашига ва Доналд Трампнинг лавозимга киришишига икки ой қолганда қабул қилган қарори АҚШ сиёсатидаги катта ўзгаришдир, деб ёзади нашр.

Шунингдек, Франция ва Буюк Британия ҳам Украинага Россияга қарши узоқ масофали қуролли зарбалар беришга рухсат берди. Бу ҳақда Le Figaro маълумот манбасини кўрсатмасдан эълон қилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+