platina.uz
Жамият

Тошкентдаги завод 26,9 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатгани маълум бўлди

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. 

Тошкентдаги завод 26,9 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатгани маълум бўлди

Тошкентда қарийб 27 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган завод аниқланди.

"Ўзенергоинспекция" Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси, ДХХ, Бош прокуратура, Ички ишлар бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Унда Яшнобод туманида жойлашган К.Y.А." МЧЖга қарашли метални қайта ишлаш заводининг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 26 млрд 945 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid