Трамп Канада ва Мексикани АҚШ таркибига қўшиб олишни таклиф этди
Сайланган президент Мексика ва Канада юз миллиардлаб субсидиялар олиш ўрнига АҚШга қўшилиши мумкинлигини айтди.

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Мексика ва Канадани АҚШ таркибига қўшилишга таклиф қилди.
Доналд Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида Мексика ва Канада субсидиялар олиш ўрнига АҚШга қўшилиши мумкинлигини айтди.
"Биз Канадага йилига 100 миллиард доллардан ортиқ миқдорда субсидия берамиз. Мексикага деярли 300 миллиард доллар субсидия берамиз. Биз бундай қилмаслигимиз керак. Нега биз бу мамлакатларни субсидиялаяпмиз? Уларни субсидиялаш ўрнига, Қўшма Штатлар таркибига қўшиб олайлик", деди у.
Трамп аввалроқ ноқонуний муҳожирлар оқими ва гиёҳванд моддалар контрабандаси туфайли Мексика ва Канададан барча товарларга 25 фоизлик божлар жорий этиши мумкинлигини айтган эди.
Шунингдек, у Канада бош вазири билан суҳбатда мамлакатни АҚШга 51-штат қилиб қўшиб олиш ҳақида ҳазиллашганди.




