platina.uz

Умра зиёратини лицензиясиз ташкил этган шахсларга жиноят иши очилди

Наманган вилоятида туғилган фуқаро 30 нафар фуқарони зиёратга юборишни айтиб, улардан 31 900 доллар олган ва уларга қайтиш чипталарини олиб бермаган.

Жамият
7 декабрь, 10:51
Умра зиёратини лицензиясиз ташкил этган шахсларга жиноят иши очилди

Махсус лицензияга эга бўлмасдан Умра зиёрати тадбирларини ташкил этган ва фуқаролардан маблағ ундирган шахслар ва фирмалар тергов қилинмоқда. Дин ишлари бўйича қўмита бу ҳақда маълумот берди.

Жумладан, Умра зиёратини амалга ошириб, ортга қайта олмаган 93 нафар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари мурожаатлар келиб тушган.

Ўрганишлар натижасида улар Yusro Travel, Muslim Travel, Meta Travel, Elchi Travel каби фирмалардан юборилгани аниқланди. Зиёратчилар фирмалардан бирининг меҳмонхоналардан жами 35 минг доллар қарз бўлгани сабаб чиқариб юборилган.

Ҳамкор ташкилотлар билан зиёратчиларни ортга қайтариш масаласи кўрилди. Ички ишлар органлари томонидан мазкур иш юзасидан тергов ўтказилганда, Фарғона вилояти, Учкўприк тумани яшовчи М.О. томонидан ноқонуний тарзда турфирма фаолиятини юритиб келгани аниқланди. Ушбу шахсга тегишли тартибда иш очилди.

Шунингдек, Yasin Travel фирмаси ҳам фуқароларга Умра зиёратини таклиф этган. Лекин улар 74 нафар йўловчиларга тақдим этган Жидда-Тошкент авиачиптаси ноқонуний бўлиб чиқди. Мазкур масала юзасидан жиноий иш очилган.

Наманган вилоятида туғилган фуқаро 30 нафар фуқарони Умра зиёратига юборишни айтиб, улардан 31 900 доллар олган ва зиёратчиларни Тошкент-Жидда йўналишида Саудия Арабистонига юборган. Лекин уларга қайтиш билетини олиб бермасдан пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Шунингдек, Фарғонада лицензиясиз фаолият юритаётган Mahdi Travel, Muhayyo 22-10, Parvoz Ekspress каби фирмалар аниқланди.

Уларга ЖК 168-моддаси асосида иш очилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+