platina.uz

Жанубий Корея президенти халқдан кечирим сўради

Президент ҳарбий ҳолат ва унинг ортидан келиб чиққан вазият учун узр сўраган ва лавозимда қолиши масаласи депутатлар ихтиёрида эканини айтди. 

Жаҳон
7 декабрь, 8:47
Жанубий Корея президенти халқдан кечирим сўради

Жанубий Корея раҳбари халқдан кечирим сўради.

"Ҳарбий ҳолатни қўллаш тўғрисидаги қарор умидсизликдан келиб чиққан". Жанубий Корея президенти импичмент бўйича парламент овоз беришдан олдин халққа мурожаат қилди.

Юн Сок Ёл шу ҳафта бошида ҳарбий ҳолат жорий этиш қарори учун узр сўради ва телевидение орқали халққа мурожаати чоғида таъзим қилди." Бу қарор умидсизликдан қабул қилинди", деди у.

Президентнинг қўшимча қилишича, у баъзи рақиблари қўрққанларидек, иккинчи марта ҳарбий ҳолат эълон қилмайди.

Юн Сок Ёл "лавозимда қолиши бўйича саволни" ўз партияси ихтиёрига қолдираётганини айтди.

Халққа мурожаат Юн Сок-Ёлнинг мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган ва бекор қилинганидан бери биринчи марта омма олдида чиқиши бўлди. Шундан сўнг мамлакат парламентида кўпчиликни ташкил этган мухолифат депутатлари президентга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этдилар ва Жанубий Корея полицияси давлат тўнтаришини уюштирганликда гумон қилиб, унга қарши тергов бошлади.

Юн Сок Ёлнинг халққа мурожаатидан сўнг, президентнинг "Халқ ҳокимияти" партияси раҳбари Хан Донг Хун Жанубий Корея раҳбарининг муддатидан олдин истеъфога чиқиши муқаррарлигини айтди, чунки у энди ҳукумат вазифаларини бажара олмайди.

Бугун Жанубий Корея парламенти президентга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига овоз беради. Уни қабул қилиш учун мухолифатга президент партияси депутатларининг камида 8 овози керак.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+