platina.uz
Жаҳон

Жанубий Корея собиқ президенти умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди

У исён қўзғашда айбдор деб топилди. Юн Сок Ёлга нисбатан ўлим жазоси сўралганди. 

Жанубий Корея собиқ президенти умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди

Жанубий Кореяда суд собиқ президент Юн Сок Ёлни 2024 йил охирида ҳарбий ҳолат эълон қилиниши муносабати билан исён қўзғашда айбдор деб топди.

Yonhap хабар беришича, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Жанубий Кореянинг собиқ мудофаа вазири Ким Ёнг Хюн ҳам исён қўзғашда айбдор деб топилди. Ҳарбий ҳолат эълон қилингандан сўнг, у вазият учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. CNN хабар беришича, у 30 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

2024 йил 3 декабр куни кечқурун Юн Сок Ёл халққа мурожаат қилди. У Корея Республикасини Шимолий Корея коммунистик кучлари таҳдидидан ҳимоя қилиш учун фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Юннинг нутқидан 150 дақиқа ўтгач, фавқулодда сессия давомида парламент ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди.

6 декабр куни парламент президентни импичмент қилиш учун биринчи уринишни амалга оширди, аммо у муваффақиятсиз бўлди. Бир ҳафта ўтгач, 14 декабр куни иккинчи импичмент бўйича овоз бериш муваффақиятли бўлди. Юн лавозимидан четлаштирилди ва судга тортилди.

Унга нисбатан ўлим жазоси сўралганди.

Аввалроқ Жанубий Корея собиқ бош вазири 23 йилга қамалганди.

У 2024 йил декабрда собиқ президент Юн Сук Ёл томонидан эълон қилинган ҳарбий ҳолат билан боғлиқ исён ҳаракатларида иштирок этган деб топилди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid