Биткоин тарихда илк бор 100 минг доллардан ошди
Шу билан бирга криптовалюталар билан шуғулланувчи компаниялар акциялари ҳам тез ўсиб бормоқда.
Биткоин нархи тарихда биринчи марта 100 000 доллардан ошди.
5 декабр тонггида Binance биржасида битта биткоин учун 100 184 долларлик нарх белгиланди.
Ноябрь ойида криптовалюта АҚШ президентлик сайловларида Доналд Трамп ғалаба қозонган кейин қимматлаша бошлади. Ўша пайтда унинг нархи 68 минг доллар эди.
Бу ўсиш республикачиларнинг криптовалюта бозори ҳақидаги баёнотлари билан боғлиқ. Трамп, хусусан, Қўшма Штатларни "сайёранинг крипто пойтахти"га айлантиришга ва биткоинлар захирасини тўплашга ваъда берди.
"Агар криптовалюта келажакни белгилаб берадиган бўлса, мен уни Қўшма Штатларда қазиб олиш ва ишлаб чиқаришни хоҳлайман", деди Трамп.
Ноябр ойининг биринчи ярмида Reuters агентлиги билан суҳбатлашган экспертлар Биткоин нархини оширишда Трампнинг беқиёс хизматларини қайд этишди. Сиднейдаги ATFX Глобал бозор таҳлилчиси Ник Твидейлнинг айтишича, бўлажак президент саноатни қўллаб-қувватлайди ва криптовалютанинг ўзи афтидан кам баҳоланган.
Astronaut Capital криптовалюта активларини бошқариш компаниясининг сармоя бўйича бош директори Мэтю Дибб таъкидлаганидек, Трамп сиёсати бошқа мамлакатларнинг "АҚШдан олдинда боришга уриниш" билан биткоин сотиб олишни бошлаши эҳтимолини оширади.
Биткоин нархининг ошиши фонида криптовалюталар майнингги ва савдоси билан шуғулланувчи компанияларнинг акциялари ҳам кўтарила бошлади.