platina.uz

Биткоин АҚШ сайловлари фонида рекорд даражада қимматлади

Криптовалюта биринчи марта 74 минг доллардан ошди. Бу Доналд Трампнинг муваффақияти билан боғлиқ экани айтилмоқда. 

Иқтисод
6 ноябрь 2024 йил
Биткоин АҚШ сайловлари фонида рекорд даражада қимматлади

Биткоин криптовалютаси АҚШдаги сайловлар пайтида ўзининг тарихий рекордини янгилади.

Биткоин биринчи марта 74 минг доллардан ошди. Қўшма Штатларда давом этаётган сайловлар фонида унинг қиймати тез ўсиб бормоқда. Таҳлилчилар буни республикачи Доналд Трампнинг етакчилиги билан изоҳламоқда.

10:55 ҳолатига кўра, энг йирик Binance крипто биржасида битта биткоиннинг нархи аллақачон 74 829 долларга етган ва тез орада 75 000 доллардан ошиши мумкин.

Трамп сайловолди чиқишларида криптовалюталарни, жумладан биткоинни қўллаб-қувватлаганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда сайловлар якунланди. Ҳозирча Доналд Трампда 246 дона, Камала Харрисда 210 та овоз бор.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+