6 декабрдан манфаатлар тўқнашуви кучга киради
Ушбу қонун қатор йирик ташкилотлар, жумладан давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига татбиқ этилади.
"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида" ги қонун жорий йил 6 декабрдан бошлаб кучга киради.
Ушбу қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхати тасдиқланди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг "Манфаатлар тўқнашуви" тўғрисидаги қонуни:
- давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
- давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
-давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.
Давлат раҳбарининг ПҚ-210-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича Республика идоралараро комиссияси томонидан қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг аниқ рўйхати тасдиқланди. Қуйида улар билан танишинг:
Давлат органлари ва ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилган, номи ўзгарган ёки янгидан ташкил қилинган тақдирда, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли орган — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.
Ҳисоб палатасининг ноябр ойида эълон қилинган масофавий таҳлилларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 155 та давлат буюртмачилари томонидан 195,5 млрд сўмлик 1400 та шартнома давлат харидлари соҳасида қонунчилик талабларига зид равишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилганлиги маълум бўлди.
Қонунбузилишига йўл қўйган 125 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.