platina.uz

Жанубий Кореяда президент аппарати ходимлари тўлиқ истеъфога чиқди

Эндиликда президент Юн Сок Ёлнинг ўзига ҳам ҳокимиятдан кетиш хавф солмоқда. У ҳозирча баёнот беришдан тийилмоқда.  

Жаҳон
4 декабрь, 9:37
Жанубий Кореяда президент аппарати ходимлари тўлиқ истеъфога чиқди

Жанубий Корея президентининг ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниши муваффақиятсизликка учраганидан сўнг Юн Сок Ёл девонининг ходимлари истеъфога чиқди.

Президент ходимларининг кетиши ҳақида Кореянинг Yonhap News агентлиги хабар берди.

Президентнинг ўзи бугун эрталаб барча режаларини бекор қилди ва маҳаллий вақт билан эрталабки ўнга келиб ҳали ҳеч қандай янги баёнот бермади.

Президентнинг парламентда кўпчиликни ташкил этувчи Демократик партиядаги рақиблари, агар унинг ўзи истеъфога чиқмаса, импичмент жараёнини бошлашларини айтишган.

Сеул ва бошқа шаҳарларда эрталаб президент истеъфоси учун намойишлар қайта бошланди.

"Кейинги асосий савол - кейин нима бўлади - у ўз-ўзидан кетадими ёки унга импичмент эълон қилинадими", - дея хулоса қилинади BBC хабарида.

Сўнгги хабарларга кўра, президент мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, 3 декабр куни Жанубий Корея президенти томонидан мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинди. Сўнгра парламентнинг 190 депутати уни бекор қилди.

Ўзбекистон элчихонаси ҳам огоҳлантириш билан чиққан.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+