Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА элчиси билан учрашди
Унда Абу-Даби аэропортида БААга киритилмаган ўнлаб ўзбекистонликлар масаласи кўрилган.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари БАА элчиси билан учрашди.
2024 йил 2 декабр куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашди, ддейилади ТИВ хабарида.
Мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ўнлаб ўзбекистонликлар Абу-Даби аэропортида БААга киритилмаганди.