Қашқадарёда ҳам иссиқлик таъминоти нархлари оширилади
Аҳоли учун 1 метр квадрат ҳудудни иситиш нархи 1385 сўм бўлади (аввалги нарх 1204 сўм).
Қашқадарё вилоятида иссиқлик таъминоти нархлари оширилмоқда. Бу ҳақда Халқ депутатлари вилоят кенгаши қарори чиқди. Қарор 2024 йил 2 декабр куни эълон қилинган.
Унга кўра, "Иссиқлик манбаи" ДУК томонидан таклиф этилган янги нархлар маъқулланди.
Аҳоли учун 1 метр квадрат иситиш нархи 1385 сўм бўлади (аввалги нарх 1204 сўм).
Аҳоли учун иссиқ сув таъминоти 15 155 сўмдан 17427 сўмгача ошади. 1 Gkal иссиқлик нархи 69575 сўмдан 80 001 сўмгача кўтарилади. 1 Gkal иссиқлик учун ягона улгуржи тариф ўзгармайди (132 400 сўм).
Мазкур қарор эълон қилингандан 15 кун ўтиб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввал Андижонда ҳам иссиқлик таъминоти нархлари оширилганди.