platina.uz

Тошкентда электр ва иссиқликни беҳуда сарфлашга қарши рейдлар ташкил этилди

Унда Президент администрацияси, прокуратура органлари ва бошқа масъул ходимлар қатнашган. 

Жамият
2 декабрь, 16:58
Тошкентда электр ва иссиқликни беҳуда сарфлашга қарши рейдлар ташкил этилди

Тошкентда "электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш бўйича" рейдлар ўтказилмоқда. Унда Президент администрацияси, прокуратура органлари ва бошқа масъул ходимлар қатнашмоқда.

Масалан, Миробод тумани ҳокимлиги хабарига кўра, 30 ноябрь куни туманда Президент Администрацияси масъул ходимлари ҳамда туман прокурори Бобур Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Натижада кундуз куни чироқ ва реклама воситаларида электр энергиясидан асоссиз фойдаланган юридик истеъмолчиларга нисбатан 10 та маъмурий баённома тузилган.

Якксарой тумани ҳокимлигининг маълум қилишича, 1 декабрь куни туманда туман ҳокимлиги, прокуратура ҳамда тегишли идоралар иштирокида махсус ишчи гуруҳ томонидан рейд тадбирлари ўтказилган. Унда туманнинг марказий кўчаларида кундуз вақтида чироқлар ёки реклама воситалари орқали электр энергиясидан асоссиз фойдаланган айрим юридик истеъмолчилар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Чилонзор туманида Бош прокуратура ва “Ўзенергоинспекция” бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан рейдлар ўтказилган.

Юнусобод туманида Президент Админстрацияси масъуллари, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари энергия манбааларидан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, Юнусобод деҳқон бозори ҳудудидаги савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида ҳам рейд тадбирлари ўтказилган. Куннинг ёруғ вақтида электр энергиясидан фойдаланилгани учун бир неча тадбиркорларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 100-моддасига кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш мансабдор шахсларга БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+