platina.uz

БААга учган ўзбекистонликлар мамлакатга киритилмаяпти

Ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг айтишича, ҳозир бу бўйича зарурий чоралар кўрилмоқда.

Жамият
1 декабрь, 15:10
БААга учган ўзбекистонликлар мамлакатга киритилмаяпти

Бирлашган араб амирликларига учган Ўзбекистоннинг 31 нафар фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмаяпти.

Тошкент - Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиақатнови орқали учиб борган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси номаълум сабабларга кўра БАА ҳудудига киритилмаган.

Ташқи ишлар вазирлигидаги манбамизнинг айтишича, айни пайтда БАА ва Ўзбекистон томонидан масъул шахслар музокара олиб боряпти ва бу ноқулайликни тезроқ бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.

Катта эҳтимол билан ушбу ҳолат Исроил руҳонийсининг ўлдирилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тез орада расмий маълумот тақдим этилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтиш керак, аввалроқ исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланиб, 3 ўзбекистонлик БААда ҳибсга олинган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+