Бахтиёр Адилов Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди
Мирали Ҳамроев ўз аризасига кўра ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Ҳамроев Мирали Муҳаммаджонович ўз аризасига кўра Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Адилов Бахтиёр Алишерович Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бахтиёр Адилов 1986 йил 22 июнда Бухоро шаҳрида туғилган. 2008 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — иқтисодчи.
Айни пайтга қадар у Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.