platina.uz

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди

2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилган. 

Жамият
30 ноябрь, 9:53
Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Халқ депутатлари Вобкент тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Вобкент тумани ҳокими вазифасида 2021 йилдан бери ишлаб келаётган Фарҳод Умаров соғлиги ёмонлашганлиги муносабати билан ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Қоровулбозор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Акмал Анварович Остонов номзодини Вобкент тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг қарори ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман Кенгаши депутатлари ва фаоллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича истиқболдаги вазифалар белгиланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+