platina.uz

АҚШда Microsoft'га қарши кенг кўламли текширув бошланди

Компания йирик давлат пудратчиси бўлиб, АҚШнинг кўплаб агентликларига, жумладан Пентагонга миллиардлаб долларлик дастурий таъминот ва хизматларни тақдим этади. 

Жаҳон
28 ноябрь, 9:12
АҚШда Microsoft'га қарши кенг кўламли текширув бошланди

АҚШ Microsoft компаниясига нисбатан кенг кўламли тергов бошлади.

АҚШ Федерал Савдо Комиссияси Microsoft корпорациясига нисбатан кенг кўламли монополияга қарши текширув бошлади, деб хабар бермоқда Bloomberg ва бошқа Америка ОАВ ўз манбаларига асосланиб.

Текширув компания фаолиятининг турли жиҳатларига, жумладан, булутли ҳисоблаш, киберхавфсизлик ва сунъий интеллект соҳасидаги ишланмаларга тегишли.

Bloomberg маълумотларига кўра, савдо комиссияси киберхавфсизлик ҳодисаларидан кейин Microsoft'ни диққат билан кузатиб бормоқда. Компания йирик давлат пудратчиси бўлиб, АҚШнинг кўплаб агентликларига, жумладан Пентагонга миллиардлаб долларлик дастурий таъминот ва хизматларни тақдим этади.

Microsoft'га юборилган мактубда ФСК терговда ёрдам берадиган маълумотни сўради, деди CNN'га масаладан хабардор манба.

Microsoft эса изоҳ беришдан бош тортган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+