platina.uz

Трамп Канада, Мексика ва Хитойдан келаётган маҳсулотларга қарши йирик божлар киритишини эълон қилди

Бу ноқонуний иммиграция, жиноятчилик ва чегара орқали мамлакатга кириб келаётган наркотик моддаларга жавоб бўлади, дейди у. 

Жаҳон
26 ноябрь, 9:08
Трамп Канада, Мексика ва Хитойдан келаётган маҳсулотларга қарши йирик божлар киритишини эълон қилди

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўз лавозимига киришгандан сўнг, Мексика, Канада ва Хитойдан келадиган товарларга бож тўловларини оширишга ваъда берди.

Трампнинг сўзларига кўра, бу ноқонуний иммиграция, жиноятчилик ва чегара орқали мамлакатга кириб келаётган наркотик моддаларга жавоб бўлади.

"Мен АҚШга бемаъни тарзда очиқ чегаралар орқали кирадиган Мексика ва Канада товарларига 25% тариф жорий этиш учун барча керакли ҳужжатларни имзолайман", деб ёзди у ўзининг Truth Social саҳифасида.

" Ушбу тариф гиёҳванд моддалар, хусусан фентанил ва барча ноқонуний хорижликлар мамлакатимизга бостириб киришни тўхтатмагунча амал қилади", дейди у.

Трамп, шунингдек, Хитойдан келадиган барча товарларга қўшимча 10 фоизлик бож жорий этишини айтди.

"Мен Хитой билан Америка Қўшма Штатларига келаётган катта миқдордаги гиёҳванд моддалар, хусусан фентанил ҳақида кўп марта гаплашганман, аммо фойдаси йўқ", деди Трамп.

Унинг таъкидлашича, Хитой расмийлари унга гиёҳванд моддалар савдогарларига ўлим жазосини қўллашни ваъда қилган, аммо "улар ваъдаларини бажармаган ва гиёҳванд моддалар мамлакатга ёғилган".

Эслатиб ўтамиз, Трамп 2017-2021 йиллардаги ҳукмронлигида ҳам Хитой билан "савдо уруши" олиб борганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+