platina.uz

Бухорода ички йўлларни таъмирлаш учун 1 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди

Яна бошқа ижтимоий мақсадлар учун эса 1,2 млрд сўм сарфланади.

Жамият
22 ноябрь, 16:07
Бухорода ички йўлларни таъмирлаш учун 1 млрд сўмдан ортиқ пул ажратилди

Бухоро вилояти ҳокими имзолаган фармойиш билан турли ижтимоий мақсадлар учун жами 2,3 млрд сўм маблағ ажратилади. Хусусан:

  • Шофиркон туманидаги “Денов” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 140 млн сўм;
  • Қоракўл туманидаги “Янги қалъа” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 60 млн сўм;
  • Ғиждувон туманидаги “Лабирўт” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 150 млн сўм;
  • Вобкент туманидаги “Теракли” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 31 млн сўм;
  • Вобкент туманидаги “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 45 млн сўм;
  • Вобкент туманидаги “Бозоржойи” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш учун 70 млн сўм;
  • Бухоро шаҳрининг янги бош режа лойиҳасини ишлаб чиқиш учун 600 млн, жами 1,1 млрд сўм.

Шунингдек, бир қатор ижтимоий объектларни таъмирлаш ва ободонлаштиришга яна 1,2 млрд ажратилади:

  • Бухоро шаҳридаги “Сайфиддин Боҳарзий” зиёратгоҳи ҳудудида “Ислом тамаддуни дарғалари хиёбони” ташкил этиш учун 500 млн сўм;
  • Б.Нақшбанд мажмуаси атрофини ободонлаштириш ва тартибга келтириш учун 150 млн сўм;
  • Когон тумани ҳокимлигининг янги маъмурий биносини жиҳозлаш учун 300 млн сўм;
  • Бухоро шаҳар "Б.Нақдшбанд" МФЙ ҳудудидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти биносини реконструкция қилиш учун 183 млн сўм;
  • Когон туманидаги маданият марказини жиҳозлаш учун 50 млн, жами 1,2 млрд сўм.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Избоскан туманидаги ички йўллар абгор ҳолатда экани ҳақида репортаж тайёрлаган эдик.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+