Андижонда энг катта бюджет дефицити аниқланди
Дефицитни қоплаш учун бюджет трансферти олишда ҳам вилоят етакчилик қилмоқда.
Иқтисод
22 ноябрь, 18:44
2024 йилнинг 9 ойида маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ, яъни маҳаллий бюджетларнинг дефицити 19,9 трлн сўмни ташкил этган.
Энг катта дефицит Андижон вилоятида тўпланган. Вилоятда маҳаллий бюджет даромадлари 2,7 трлн сўмни, харажатлари эса 4,8 трлн сўмни, дефицит 2,1 трлн сўмни ташкил этган. Бу ҳудудлар бюджетида қайд этилган энг катта дефицит.
Энг интизомли маҳаллий бюджет Навоий вилоятида шаклланган – дефицит салкам 600 млрд сўм. Дефицитни қоплаш учун бюджет трансферти олишда ҳам Андижон вилояти етакчи бўлган (1 685,7 млрд сўм) ва бу борада Қорақалпоғистонни (1 660,6 млрд сўм) ортда қолдирган.