platina.uz

“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди — рўйхат

Сайёҳлик фирмаларининг 6 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Наманган вилоятида жойлашган. Шунингдек, Хоразм, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам биттадан лицензияга эга фирмалар жойлашган.

Жамият
Кеча, 16:47
“Умра” зиёратини ташкил қилиш учун 12 та тур фирмага лицензия берилди — рўйхат

“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун якка тартибдаги лицензия бериш бўйича танлов комиссиясининг қарорига мувофиқ қуйидаги талабгорлар танлов ғолиби деб топилди:

  1. “Ihlos travel 1” МЧЖ (Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Ўзбегим МФЙ, Бобур шох кўчаси 40в-уй);
  2. “Yuksak travel Air” ХК (Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар, Б.Марғилоний кўчаси 3б-уй);
  3. “Muhtasham travel” МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган ш, Шодлик МФЙ, А.Навоий кўчаси 2/1-уй, 3с-хонадон);
  4. “Musaffo turizm xizmati” МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Бобур мавзеси 10,4-уй);
  5. “Risola travel lux” МЧЖ (Наманган вилояти, Наманган шаҳар, Уйчи кўчаси 1-уй);
  6. “Xorazm umra jamiyati” МЧЖ (Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, П.Маҳмуд кўчаси 350-уй);
  7. “Hikmat Umra Travel” МЧЖ (Тошкент шаҳар, Миробод тумани, А.Темур шох кўчаси 43-уй, 41-хонадон);
  8. “Real Dreams” МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 14-берк кўчаси, 75-уй );
  9. “Travel with family” МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик ҳалқа йўли 21-уй);
  10. “Sofa Marva tour” МЧЖ (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Кичик ҳалқа йўли 19-уй);
  11. “B2 Management” МЧЖ (Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Ўрикзор кўчаси 124-уй);
  12. “Safar time exclusive” МЧЖ (Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-Чарх Камолон МФЙ, Бунёдкор кўчаси 2-уй).

Дин ишлари бўйича қўмита хабарига кўра, лицензияда кўрсатилмаган манзил бўйича “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиш тақиқланади.

Қўшимча қилинишича, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (75 млн сўм) этиб белгиланган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+