platina.uz

Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер берилди

Гаагадаги Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири ва собиқ мудофаа вазирини қўлга олиш учун ордер берди. 

Жаҳон
21 ноябрь, 17:02
Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер берилди

Гаагадаги Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.

Катта эҳтимол билан бу қарор Ғазодаги уруш билан боғлиқ.

Эндиликда Нетаняҳу Рим статутини тан оладиган давлатларга борса ҳибсга олиниши керак бўлади.

Исроил суд юридикциясини тан олмайди.

Аввалроқ Исроил бош вазирини қамашга ордер сўраган терговчига айблов қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу суд 2023 йил мартида Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+