Трамп ноқонуний миграция сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат жорий этмоқчи
Сайланган президент бу муаммога қарши курашишда армиядан фойдаланиш имкониятини ҳам инкор этмади.
Доналд Трамп АҚШда ноқонуний миграция сабаб фавқулодда ҳолат жорий қилмоқчи эканлигини тасдиқлади.
Трамп миграцияга қарши курашиш учун шундай кескин чоралар кўрмоқчи.
У бу мақсадларда ҳарбийлардан ҳам фойдаланиши мумкинлигини инкор этмаган.
Америкалик сиёсатчи Том Фиттон Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бу ҳақда маълумот берди. Унинг постини Доналд Трампнинг тасдиқлаган: "Тўғри!!!" дея ёзган сайланган президент чоралар ҳақида гапларга.
Трампнинг матбуот котиби Кэролин Левитт журналистларга бўлажак давлат раҳбари жиноятчиларни депортация қилиш бўйича энг йирик операцияни амалга ошириш учун барча ваколатларини ишга солишини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ноқонуний миграцияга қарши курашиш Трампнинг асосий сайловолди ваъдаларидан биридир.