Сенатга раис ва ўринбосарлар сайланди
Шавкат Мирзиёев Сенатнинг биринчи мажлисида қатнашиб, ўз номзодларини таклиф қилди.
Олий Мажлис Сенати раиси лавозимига Танзила Нарбаева, раиснинг биринчи ўринбосари лавозимига Содиқ Сафоев, ўринбосари лавозимига Аманбай Оринбаев сайланди.
Бугун ўтган Сенатнинг биринчи мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев уларнинг номзодини тавсия этди. Сенаторлар бир овоздан маъқуллади.
"Танзила Нарбаева давлат ва жамоат бошқарувида бой тажрибага эга экани, ўтган даврда шу лавозимдаги самарали фаолияти натижасида мамлакатимизда хотин-қизлар, болалар ҳуқуқларини таъминлаш ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вазият сезиларли равишда яхшилади", деди президент.
Эслатиб ўтамиз, кеча қуйи палатага ҳам раҳбарлар сайланган эди.