Сенат қўмиталарига раислар сайланди
Битта қўмита раҳбарлиги вакант бўлиб турибди.
Сиёсат
19 ноябрь, 18:21
Бугун Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида Сенат қўмиталари ва комиссияси тузилди.
Унга кўра:
- Эркин Файзиевич Гадоев - Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси;
- Абдулхаким Хушбокович Эшмуратов - Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси;
- Қутбидин Нукритдинович Бурханов - Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси;
- Бахром Исмоилович Абдуллаев - Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси;
- Орзигул Мўйдиновна Қозихонова - Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси;
- Анвар Мирзаахмедович Туйчиев - Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси;
- Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (вакант).
Шунингдек, Сенатда Одоб-ахлоқ комиссияси ҳам тузилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат раҳбарияти сайланганди, ҳукумат эса истеъфога чиқарилганди.