Президент давлат бюджети назоратини кучайтиришни топширди
Янгиланган Конституцияга кўра, давлат бюджети ижроси устидан назорат қилиш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради.
Шавкат Мирзиёев давлат бюджети ижросини назорат қилишда парламент қўмиталари ролини ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Янгиланган Конституцияга кўра, давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатига киради.
"Бу муҳим ваколат депутатларимиз зиммасига катта масъулият ҳам юклайди. Жумладан, ҳукуматнинг давлат бюджетига доир барча ҳисоботларини палатага фақат Бюджет кодексида белгиланган аудит хулосаси билан биргаликда киритиш амалиётига ўтиш керак", деди давлат раҳбари.
Ҳозирги вақтда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг харажатлари устидан парламент назорати деярли сезилмаётгани, янги сайланган депутатлар ушбу масалага алоҳида ёндашишлари зарурлиги қайд этилди.