platina.uz
Жамият

Бўзатов туманига ҳоким тайинланди

Батирбек Уббиниязов бунгача Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Бўзатов туманига ҳоким тайинланди
Фото: Жўқорғи Кенгес.

Қорақалпоғистоннинг Бўзатов тумани ҳокими тайинланди.

16 ноябр куни халқ депутатлари Бўзатов туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида Халқ депутатлари Бўзатов тумани Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, Халқ депутатлари Бўзатов тумани Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Бўзатов тумани ҳокимини тайинлаш тўғрисидаги фармойишини тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Сессияда Бўзатов тумани ҳокими лавозимига Уббиниязов Батирбек Онгарбаевични тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

Таклиф этилган номзодни туман Кенгашининг депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.

Сессияда Уббиниязов Батирбек Онгарбаевич Бўзатов тумани ҳокими этиб тайинланди.

Б.Уббиниязов фаолияти давомида қатор масъулиятли лавозимларда ишлаган.

У бугунги кунга қадар Мўйноқ тумани ҳокимининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid