Бўзатов ёшлар фестивали бошланди

Ушбу тадбирнинг охирги босқичида 158 нафар иштирокчи етиб келди, умумий мукофот жамғармаси эса 2,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Маданият
11 май, 15:05
Бўзатов ёшлар фестивали бошланди

"Бўзатов иқтидорларни кашф этади". Президент ташаббуси билан ташкил этилган ушбу ёшлар танлови 3 йилдан буён ўтказиб келинади.

Танлов Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси томонидан 2021 йилда илк маротаба ўтказилган бўлиб, унда 21 нафар ёш республика босқичида фахрли ўринларни эгаллаган. 2022 йилда эса ғолиблар сони 36 нафарга етди.

Бу  йилги танлов кўлами, иштирокчилар сони, ҳатто босқичлари билан ҳам аввалгиларидан фарқли. Танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритиб, республика босқичига қатнашиш учун келган 158 нафар иштирокчилар сўзимизнинг исботи.

 Бугун эса танловнинг биринчи — бахшичилик йўналиши бўйича иштирокчилар ўзаро беллашишди. 

 Республика босқичида 1-ўрин – 50 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), 2-ўрин – 30 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), 3-ўрин – 20 миллион сўмдан (тўрт йўналишда, жами 12 та), шунингдек, қолган барча иштирокчилар – 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланади. Танловнинг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллиард сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, танловнинг республика босқичи 2 босқичга бўлинди: финал ва супер финал. Финал босқичи 11-14 май кунлари ҳар бир йўналиш кесимида барча иштирокчиларнинг чиқиши ҳакамлар томонидан баҳоланади. Иштирокчилар орасидан ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида энг юқори балл тўплаган беш нафар иштирокчи саралаб олинади. 15 май куни сараланган иштирокчилар ўртасида супер финал босқичи ўтказилади. Иштирокчилар финал босқичида ижро этган қўшиғидан ташқари бошқа асарни ижро этишади. Ҳакамлар томонидан уларга қўшимча вазифа ҳам юклатилиши мумкин.

Республика босқичи ғолибларнинг номлари эса Бўзатов туманида бўлиб ўтадиган якуний гала-концертда тантанали эълон қилинади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+