platina.uz

ОАВ: Илон Маскнинг Трампнинг ёнида бўлиши айримларнинг ғашига тегмоқда

Маск куннинг исталган вақтида қароргоҳда пайдо бўлади, Трамп билан бирга ўтириб, унинг қўнғироқлари ва учрашувларига қўшилади, дейилади NBC News хабарида. 

Жаҳон
5 кун аввал, 11:42
ОАВ: Илон Маскнинг Трампнинг ёнида бўлиши айримларнинг ғашига тегмоқда

Илон Маскнинг доим Трампнинг ёнида бўлиши сайланган президентнинг яқинларига ёқмаяпти.

Миллиардер Илон Маск сайловдан кейинги бир ҳафта давомида АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида деярли доимий бўлиб турди. Бу сиёсатчининг атрофидагиларни безовта қила бошлади, деб хабар қилмоқда NBC News манбаларга асосланиб.

Уларнинг сўзларига кўра, Маскнинг борлиги Трампнинг яқин доираларида бизнесмендан кўра яқинроқ бўлган одамларни "чарчата бошлади".

Уларнинг фикрича, Маск ўз ролидан ташқарига чиқмоқда.

" У гўё ўзини ҳампрезидентдек тутади ва бу ҳақда ҳамма билишига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди. Президентнинг ғалабаси учун у катта ҳурматга сазовор. У суҳбатдошларига Америка PAC ва Х ҳақида мақтанади. У Трампни ўзини қарздор ҳис қилишига ҳаракат қилмоқда. Президент эса ҳеч кимдан қарздор эмас", - дейди телеканал суҳбатдошларидан бири.

NBC News хабарига кўра, Маск сайлов натижаларини кузатиш учун 5 ноябрь куни Мар-а-Лагога келган ва кейинги ҳафтанинг кўп қисмини шу ерда ўтказган. Телеканал манбаларига кўра, миллиардер куннинг исталган вақтида қароргоҳда пайдо бўлади, Трамп билан бирга ўтириб, унинг қўнғироқлари ва учрашувларига қўшилади. Аввалроқ Маск Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленский ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан суҳбатида иштирок этгани хабар қилинганди.
Яна бир манбанинг таъкидлашича, Маск "ҳамма нарса ҳақида ўз фикрига эга" ва буни шу қадар қатъият билан баҳам кўрадики, у Трамп доирасини безовта қила бошлади.

“У ҳамма масалада ўз сўзини айтишни истайди. Гарчи бундай бўлмаса ҳам, - дея қўшимча қилди канал суҳбатдоши.

Трампнинг ўзи Вакиллар палатаси республикачилар билан учрашувда Маск ҳақида илиқ гапирди, деб ёзади NBC News.

Доналд Трампнинг сайловолди ташвиқоти пайтида Илон Маск ўз даврасида "муҳим шахсга" айланди, деб ёзади ABC News.

У сиёсатчига молиялаштиришда ёрдам берган ва у билан кўп вақт ўтказган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+