platina.uz

Франциялик машҳур сиёсатчи беш йилга қамалиши мумкин

Марин Ле Пен Франция президенти сайловларида уч марта қатнашиб, икки марта (2017 ва 2022 йилларда) иккинчи босқичга чиққан. У Европа парламенти маблағларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. 

Жаҳон
14 ноябрь, 13:32
Франциялик машҳур сиёсатчи беш йилга қамалиши мумкин

Франциянинг ўта ўнгчи "Миллий бирлик" партиясининг парламентдаги фракцияси асосчиси ва раҳбари Марин Ле Пен Европа парламенти маблағларини суиистеъмол қилганликда гумон қилинмоқда.

Айбловга кўра, у ҳам партиядошлари сингари Европарламентда ишлаш учун сохта ёрдамчиларни ёллаган.

Прокуратура беш йил қамоқ жазоси ва яна беш йилга президентликка номзодини қўймаслик, шунингдек, 300 минг евро жарима сўрамоқда.

Тергов маълумотларига кўра, Европарламентнинг ёрдамчилар учун ажратилган пуллари деярли парламентда кўринмайдиган партия ходимларининг маошларига сарфланган. Жиноий ишда жами 27 нафар айбланувчи бор ва сайланиш тақиқи ҳамма учун амал қилади.

Ле Пен ҳақиқий жазога тортилмаслиги мумкин, бироқ у режалаштирганидек, 2027 йилда Франция президентлигига номзодини қўйиши даргумон: у апелляция берган тақдирда ҳам, сиёсий фаолиятни тақиқлаш айблов ҳукми чиқарилгандан сўнг дарҳол кучга киради.

Ле Пен буни партияни йўқ қилиш ва "француз халқини ўзи истаган кишига овоз бериш имкониятидан маҳрум қилиш" уриниши деб атади.

Марин Ле Пен Франция президенти сайловларида уч марта қатнашиб, икки марта (2017 ва 2022 йилларда) иккинчи босқичга чиқди. 2024 йилги Европа парламенти сайловларида унинг "Миллий бирлик" партияси Францияда биринчи бўлди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+