Бўканинг "Жўраобод" маҳалласида катта ишлар бошланмоқда
Маҳалла учун замонавий хизмат биноси, 300 ўринли замонавий мактаб ва спорт зали, боғча биноси, тиббиёт пунктини қуриш кўзда тутилган.
Давлат раҳбари топшириғига кўра Республика ишчи гуруҳи Тошкент вилояти Бўка тумани "Жўраобод" маҳалласи “Гулистон” қишлоғида бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини олиб борилмоқда.
Ишчи гуруҳи Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигида қатор вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган.
Мақсад - қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, ижтимоий соҳа объектлари фаолиятини самарали ташкил этиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш.
Режада маҳалла учун замонавий хизмат биноси, 300 ўринли замонавий мактаб ва спорт зали, боғча биноси, тиббиёт пунктини қуриш, маҳалла йўлларини таъмирлаш, яроқсиз электр симёғочларни бетон устунларга, эски қуввати паст транформаторларни юқори қувватли янгиларига алмаштириш, яроқсиз ҳолатга келиб қолган ичимлик суви иншоотлари ва тармоқларни янгилаш каби қатор ҳайрли ишлар белгиланган.