platina.uz

Андижонда тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди

Улар фуқарони ишга қабул қилишда 500 АҚШ доллари талаб сўрашган.  

Жамият
12 ноябрь, 15:50
Андижонда тиббиёт бирлашмаси раҳбари ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
Фото: Прокуратура департаменти..

Андижон вилоятида Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда туман тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими бошлиғи Н.Х. фуқаро Х.М.ни ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга қабул қилиш масаласини ҳал қилиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Я.А. фуқаро Х.М.ни юқумли касалликлар бўлимига ишга қабул қилиши эвазига ўз хизмат хонасида кадрлар бўлими бошлиғидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Фарғонада коррупция бўйича мансабдор ушланганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+