platina.uz

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди

Бу олтин захираларининг давом этаётган ўсиши билан боғлиқдир. Олтин қиймати ҳам рекорд кўрсаткични – 33,36 млрд АҚШ долларини (ўтган ойга нисбатан 1,5 млрд АҚШ долларига кўп) ташкил этди. 

Иқтисод
8 ноябрь, 14:53
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 43 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари октябр ойида 2 миллиард долларга ошиб, 43,14 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган маълумотда маълум қилинган.

Унга кўра, жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига мамлакат захиралари бир ойда 2 млрд АҚШ долларидан кўпроққа ошган ва 43,14 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Бунга асосий сабаб сифатида олтин захираларининг давом этаётган ўсиши билан боғлиқ бўлди. Яъни, унинг қиймати ҳам рекорд кўрсаткични – 33,36 млрд АҚШ долларини (ўтган ойга нисбатан 1,5 млрд АҚШ долларига кўп) ташкил қилган.

Ўз навбатида, захираларнинг соф ҳажми 12 млн троя унцияда (373 тоннадан ортиқ) ўзгаришсиз қолмоқда.

Эркин конвертация қилинувчи валютадаги активлар ҳажми сезиларли даражада ошиб, октябр ойи охирида 9,22 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Марказий банкнинг хорижий ҳисобварақларидаги нақд валюта ҳажми 445,5 млн АҚШ долларига ошиб, 9,11 млрд АҚШ долларига етди. Шундан 414,4 млн АҚШ доллари бошқа Марказий банклар ва ХВФда, қолган 8,67 млрд АҚШ доллари эса бошқа хорижий молия институтларида сақланади.

Хорижий валютадаги бошқа активлари миқдори 131 млн долларни ташкил этди. Шундан расмий захира активларига кирмаган депозитлар миқдори 121 млн доллардир.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+