platina.uz

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб қайта тасдиқланди

Сайёра Файзиева Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Жамият
6 ноябрь, 12:29
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими этиб қайта тасдиқланди
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бугун Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги.

Унда вилоят Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаевнинг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессияда депутат Файзиева Сайёра Мавлоновна Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Президент томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Зойир Мирзаев номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Кенгашнинг қарори билан Мирзаев Зойир Тоирович Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+