platina.uz

АҚШдаги сайловнинг илк натижалари эълон қилина бошланди

Номзодлар ғалаба учун 538 та сайлов овозидан камида 270 тасини қўлга киритиши керак. Трамп ҳозирча 214 та овоз тўплашга улгурди. 

Жаҳон
6 ноябрь, 9:05
АҚШдаги сайловнинг илк натижалари эълон қилина бошланди

АҚШнинг аксарият қисмида сайловлар якунланди: дастлабки натижалар қандай?

5 ноябр куни АҚШда президентлик сайловлари бошланди. Маҳаллий вақт билан соат 21:00да 15 штатдаги сайлов участкалари ёпилди, деб хабар бермоқда CNN.

Ҳозирча охирги натижаларга кўра, Харрис 179 та сайлов овозига эга, Трамп эса 214 та сайлов овозига эга.

Ғалаба қозониш учун номзод камида 270 овоз олиши керак.

CNN прогнозига кўра, Трамп Луизиана, Ваёминг, Жанубий ва Шимолий Дакота, Техас, Арканзас ва Жанубий Каролина штатларида ғалаба қозонади.

Харрис - Иллинойс, Род-Айленд, Делаверда.

Fox News ҳозирги овозларни ҳисоблаш ҳолати ҳақида хабар беради:

Трамп Алабама, Арканзас, Аризона, Флорида, Жоржия, Аёва, Индиана, Канзас, Кентукки ва Луизиана штатларида етакчилик қилмоқда.

Харрис - Колорадо, Калифорния, Коннектикут, Колумбия округи, Делавер, Гавайи, Айдаҳо, Иллинойс, Массачусетс, Мэрилендда ғалаба қозонади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+