platina.uz

Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши раислигига эса депутат Ғофир Алиев сайланди.

Жамият
5 ноябрь, 19:02
Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб тасдиқланди
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги.

Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қонунчиликка асосан, вилоят ҳокими лавозимига номзод Президент томонидан кўрсатилиб, партия гуруҳлари билан маслаҳатлашув ўтказилади. Бугунги сессия давомидаги маслаҳатлашув натижаларига кўра, Турсунов Нормат Тулкунович бир овоздан Навоий вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши раислигига 30-Тамабахрин сайлов округидан сайланган депутат Алиев Ғофир Қуватович сайланди.

Сессияда халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқанд ва Хоразмда ҳам ҳокимлар тасдиқланди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+